Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди
13.06.2017 17:44,  
20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июндаги қарори билан мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган вазифалари ва фаолият йўналишлари аниқлаб берилди. Ҳужжат матни президентнинг расмий сайтида эълон қилинган.

Қарорда мамлакатда олиб борилган ислоҳотлар натижасида 25 йилдан ортиқ вақт давомида ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73,1 ёшга етгани, умумий ўлим даражаси 1 000 кишига нисбатан 6,1 дан 4,8 кишига қисқаргани, оналар ва болалар ўлими коэффиценти сезиларли даража камайгани кўрсатиб ўтилган.

Бироқ энг юқори даражадан бошланғич бўғингача аниқ бошқарув тизимининг йўқлиги аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш сифати пастлиги, молиявий ва моддий ресурсларнинг мақсадсиз сарфланиши, халқаро ва илғор маҳаллий тажрибани жорий этиш, тиббиёт ходимлари касбий маҳоратини оширишга рағбатнинг таъминланмаслигига олиб келмоқда.

Шу боис қарорда соғлиқни сақлашнинг миллий тизими тубдан ўзгартирилиши ва омма саломатлиги ҳақида қайғуриш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тиббий маданият ва саводхонликни ошириш, касалликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, шунингдек, соҳага ташхис ва даволашнинг халқаро стандартларини жорий этишга йўналтирилиши лозимлиги қайд этилган.

Ҳужжатда юқоридагилардан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш бўғинининг ташкилий тизими, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг жойлардаги бошқармалари аппарати, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари намунавий тизимлари тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 2 ой муддатда:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги Низом;

Давлат соғлиқни сақлаш ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан