Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бангладешда ёғган кучли ёмғир 43 кишини ҳаётдан олиб кетди
13.06.2017 20:06,  
5

Бангладеш жануби-шарқида кучли ёғингарчилик бошқа бир табиий офатни келтириб чиқарди. Reuters ​ агентлиги берган хабарга кўра, ёмғир ва кучли тўфон туфайли тупроқ кўчиши юз берган.

Кўчки бир қанча аҳоли уйларини босиб қолиши туфайли камида 43 киши ҳалок бўлган ва кўплаб одамлар жароҳатланган. Мамлакат жануби-шарқидаги тоғолди минтақасида кўчки қишлоқни босиб қолиши туфайли 10 киши қурбон бўлган.

Яна икки қишлоқда содир бўлган кўчки эса умумий ҳисобда 15 кишини ҳаётдан олиб кетган. Полиция вакили Рафиқ Улланинг маълум қилишича, қутқарув ишлари давом этмоқда. қурбонлар сони янада ортиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Аҳоли зич истиқомат қиладиган Бангладеш ҳар йили ёмғирлар мавсумида тўфон, сув тошқинлари ва кўчкилардан зарар кўради. Бир неча ҳафта аввал мамлакат жануби-шарқига Мора тўфони хавф солган. Тўфон туфайли 7 киши қурбон бўлган, ўн минглаб уйларга зарар етказган. 2007 йилда Читтагонг шаҳрида ер кўчиши оқибатида 130 киши ҳалок бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан