Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Peugeot Citroen заводи бир йил ичида қуриб битказилади
14.06.2017 11:56,  
13

Хабарингиз бор, 16 май куни “Ўзавтосаноат” АК ва Peugeot Citroen Automotive гуруҳи ўртасида Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича келишув имзоланганди.

2018 йил 1 майга қадар инвестиция лойиҳаси доирасида корхонанинг қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади ва шу билан бир вақтда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 13 июндаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган. Ҳужжат матни Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Қўшма корхонанинг устав капитали 29,3 миллион еврони ташкил этади. Лойиҳа Жиззах вилоятидаги “Жиззах” ЭИЗ ҳудудида амалга оширилади ва завод қурилиши учун 45 гектар ер майдони ажратилади.

Президент қарори билан лойиҳа иштирокчилари учун бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари тақдим этилди.

Белгиланишича, UzPCA МЧЖ расмий дилерларининг чиқарилаётган автомобилларни таъмирлаш ва сервис хизмати бўйича хизматлари, шу жумладан, эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материаллар ҳамда уларни савдо тармоғи орқали сотиш қўшимча қиймат солиғисиз амалга оширилади.

Қурилиши режалаштирилаётган қўшма корхонада йилига 16 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиши ҳамда узоқ ва яқин хориж давлатларидаги экспорт бозорларида сотиш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан