Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ мудофаа вазири: Путин биз билан яхши муносабатлар ўрнатишни истамаяпти
14.06.2017 12:13,  
2620

Душанба куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Қуроли кучлар бўйича қўмитасида ҳисобот берган мудофаа котиби Жим Маттис Россия Федерацияси президентини танқид қилди. Reuters ​тарқатган хабарга кўра, Владимир Путин АҚШ билан “стратегик рақобатчи” бўлишни афзал кўрмоқда.

“Айни пайтда жаноб Путин биз билан дўстона муносабатларга киришишни истаётганига доир бирор аломат кўрмаяпман. Бу биз ўзаро тил топишишга уринаётган бир пайтда, умумий манфаатларни топа олмаётганимизни англатмайди. Бу жиҳатдан у (Путин) биз билан стратегик рақобатчи бўлиш йўлини танлади”, – деб айтган Жим Маттис ўз сўзида.

АҚШ Қўмондонларининг қўшма штаби раҳбари Жозеф Данфорднинг айтишича, Оқ уй маъмурияти билан Россия ўртасида душманлик муносабати сақланиб қолмоқда. Дунёнинг турли бурчакларида Россия Федерацияси ва Қўшма Штатлар бир қанча бир-бирига зид манфаатларга эга.

Россия ҳукумати Суриядаги фуқаролар урушида Башар Асад ҳукуматини қўллаётган бўлса, АҚШ исёнчиларни дастаклаб келмоқда. Бундан ташқари, иккала мамлакат Украина масаласида ҳам келиша олишмаяпти.

АҚШ Конгреэсси шу ҳафтада Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга доир янги қонунни қабул қилиши кутилмоқда. Агар қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан маъқулланадиган бўлса, АҚШ ҳукумати Конгресс рухсатисиз Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан