Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бангладешдаги табиий офат қурбонлари сони кескин ошиб бормоқда
14.06.2017 12:17,  
9

Бнгладешда юз бераётган ноқулай об-ҳаво шароити ва унинг оқибатида содир бўлган кўчкилар туфайли ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда. Reuters ​агентлиги тарқатган энг сўнгги маълумотларга кўра, ҳозиргача тупроқ кўчишлари оқибатида 134 кишининг қурбон бўлгани тасдиқланган.

Мамлакатнинг жауби-шарқидаги тоғолди ҳудудларида кузатилган кучли ёмғир туфайли кўчган тупроқ бир қанча қишлоқларда аҳоли уйларини босиб қолган. Расмий маълумотларга кўра, табиий офат дастлаб сешанба куни тонгда учта тоғолди туманларида рўй берган.

Фавқулодда вазиятлар бўйича бошқарма раҳбари Риёз Аҳмаднинг маълум қилишича, туроқ кўчишлари Рангаматида 90 киши, Читтагонг туманида 30 киши ҳамда Бандарбан туманида 6 кишини ҳаётдан олиб кетган. Айни пайтда бедарак кетганларни қидириш ишлари давом этмоқда ва қурбонлар сони яна ортиши мумкин.

Маълум бўлишича, қутқарув ишлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қийинчилик билан олиб борилмоқда. Қутқарув амалиётлари вақтида Рангаматида 4 нафар аскар ҳалок бўлган. Қутқарув пайтида ян ер кўчишлари содир бўлишда давом этган.

Аҳоли зич истиқомат қиладиган Бангладеш ҳар йили ёмғирлар мавсумида тўфон, сув тошқинлари ва кўчкилардан зарар кўради. Бир неча ҳафта аввал мамлакат жануби-шарқига Мора тўфони хавф солган. Тўфон туфайли 7 киши қурбон бўлган, ўн минглаб уйларга зарар етказган. 2007 йилда Читтагонг шаҳрида ер кўчиши оқибатида 130 киши ҳалок бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан