Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекистон 24" телерадиоканали қачон эфирга чиқади?
14.06.2017 16:06,  
15

Бугун, 14 июнь куни “Ўзбекистон 24”: Ахборот маконидаги янги истиқболлар" мавзусида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ушбу телеканалнинг қачон ишга тушиши ҳақида маълумот берилди, дея хабар бермоқда UZ24.

“Ўзбекистон 24” телеканали директори Озод Ҳамидхўжаев:

— Телеканалнинг ишга тушиш санасини ҳозирча аниқ айтолмаймиз. “Ўзбекистон 24” телерадиоканали қачон эфирга чиқишга тайёр бўлса, шунда чиқади. Телерадиоканал фаолияти босқичма-босқич амалга оширилади, биринчи босқичда радио ва веб-сайт ишга туширилади. Бизда шундай анъана сақланиб қолинган-ки, қандайдир янги ишни маълум бир байрам саналарида бошлаш. Мен бунга қўшилмаган бўлардим. Муҳим тадбирлар исталган бебайрам кунларда ҳам ўтказилиши мумкин. Шунингдек, аҳоли орасида телеканал 27 июнь кунида эфирга чиқиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарлар асоссиз.

Бобир Алихонов, МТРК раисининг биринчи ўринбосари:

— “Ўзбекистон 24” телеканалининг студияси МТРКнинг Медиа марказида жойлашади. Ҳозирда замонавий техника ускуналарининг бир қисми олиб келинган, яна бир қисми келтирилиши керак. Ўйлайманки, бу узоққа чўзилмайди. Бугунги мана шу учрашувимиз ҳам қайсидир маънода биринчи қадам. Яқин ўртада телеканлнинг тақдимот маросими ўтказилади.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан