Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Афғонистонга 520 миллион долларлик ёрдам тақдим қилди
14.06.2017 16:16,  
1

Reuters​ агентлиги хабарига кўра, Жаҳон банки Афғонистон иқтисодиётини ривожлантириш, хизмат кўрсатишни яхшилашга ва Покистондан қайтган муҳожирларга кўмак сифатида молиявий ёрдам кўрсатилишини эълон қилган.

Тақдим қилиниши кутилаётган маблағнинг умумий қиймати 520 миллион долларга етади. Шундан 205,4 миллион доллари Покистондаги муҳожирликдан қайтган оилаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади. Покистон ва Эрондан 800 мингдан ортиқ афғонистонлик қочқинлар ўз ватанларига қайтиб келгани айтилади. Улар қишлоқ жойларида ва унча ривожланмаган шаҳарларда ишсизлик ва камбағалликда яшашларига тўғри келмоқда. Мавжуд иш ўринлари эса жуда кам даромад келтиради. Тақдим қилинаётган ёрдамнинг асосий қисми ватанига қайтган муҳожирларни қўллаб-қувватлашга ишлатилади.

Яна 100 миллион доллар миқдоридаги маблағлар камбағалларга бизнес фаолияти юритишлари ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга сарфланиши кўзда тутилган. 5 та вилоят маркази ҳисобланган шаҳарларда хизмат кўрсатишни яхшилаш учун 20 миллион доллар ажратилган. Буғдой захираси ташкил қилиш ва дон-дун сақлашни яхшилаш учун 29,4 миллион доллар сарфланиши режалаштирилган. Ҳирот вилоятида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун эса 60 миллион доллар ажратилган.

Тақдим қилинаётган маблағлар 6 та алоҳида-алоҳида дастур доирасида етказиб берилади. Афғонистондан халқаро тинчликпарвар кучларнинг 2011 йилда чиқиб кетиши мамлакатда хавфсизликни таъминлаш масаласини қийинлаштирган эди. Шундан кейин кучая бошлаган бошбошдоқликлар Афғонистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатган. Май ойида Жаҳон банки эълон қилган ҳисоботда бу йил Афғонистон иқтисодиётида ўсиш кузатилиши тахмин қилинган эди. Аммо мавжуд ўсиш кўрсаткичлари Афғонистон аҳолисини тўлиқ иш билан таъминлаш учун етарли эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан