Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лондонда кўп қаватли турар-жой биноси ёниб кетди: қурбонлар бор
14.06.2017 16:27,  
3

Буюк Британия пойтахтидаги Grenfell Tower​ турар-жой биносида ёнғин юз берди. Telegraph​ нашри хабар беришича, ёнғин бугун маҳаллий вақт билан 1:15 да (Тошкент вақти билан тонгги 06:15) содир бўлган.

24 қаватли бинода 120 та квартира мавжуд бўлиб, ёнғин вақтида бино ичида 600 нафарга яқин одам бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча 6 кишининг қурбон бўлгани тасдиқланган. Полиция қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини билдирди. 50 дан зиёд одамлар жароҳатланиш билан шифохонага олиб кетилган.

Ёнғинни бартараф қилиш учун 200 дан ортиқ ўт ўчирувчи ва 40дан зиёд ўт ўчириш машиналари сафарбар қилинди. Ёнғин дастлаб пастки қаватлардан бошланган ва одамлар ёнғиндан қочиш учун ўзларини юқори қаватлардан пастга ташлаган. Гувоҳлар ёнғиндан огоҳлантирувчи қўнғироқлар ишламаганини айтишмоқда.

Шаҳар мери Содиқ Хон воқеа юзасидан тергов бошланганини эълон қилди. Ёнғин содир бўлиши сабаблари ҳақида ҳозирча тахминлар эълон қилинмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан