Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкциялар сабаб Қатар иккита кимё заводини ёпишга мажбур бўлди
14.06.2017 18:52,  
1

Иқтисодий санкциялар жаҳондаги иккинчи энг йирик гелий ишлаб чиқарувчи ҳисобланган Қатарнинг кимё саноатига таъсир қилишни бошлади, дея хабар бермоқда Reuters ​ агентлиги.

Маълум бўлишича, Саудия Арабистони Қатар билан чегарани ёпиб, газ экспорт қилишни тўхтатиши ортидан Қатар Петролеумнинг РасГас бўлими эгалик қиладиган иккита гелий заводи фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. РасГаснинг 30 фоиз акцияларига АҚШнинг Exxon Mobil компанияси эгалик қилади.

Ҳозирча Қатар расмийлари мазкур маълумотни ҳали тасдиқламаган. Айни пайтда, Қатарнинг суюлтирилган газ экспорт қилувчи Рас Лаффан компанияси санкциялардан зарар кўрмагани айтилмоқда. Қатар суюлтирилган газ экспорт қилиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради.

Иккала заводнинг ёпилишининг жаҳон гелий бозорига таъсири кейинроқ кузатилиши кутилмоқда. Ҳозирча харидорлар захирадаги гелийни ишлатиб туришлари мумкин. Аммо, кўп ўтмай, мазкур ўзгаришлар дунё бозорида гелийнинг нархи ошишига олиб келади. Энди Қатар Саудиянинг ўрнига муқобил вариантларни излашга мажбур. Доҳа порти ёки Уммон орқали гелий экспорт қилиш анча қимматга тушиши айтилмоқда.

Агар Қатарга қарши иқтисодий қамал бир ой ва ундан ортиқ давом этадиган бўлса, жаҳон бозорида етишмовчиликка сабаб бўлиши нархлар икки баравар кўтарилиши мумкин. Иккала заводнинг ёпилиши туфайли жаҳонда ишлаб чиқариладиган суюқ гелий гази ҳажмини 25 фоизга қисқариши мумкин.

Қатар газининг камайиши АҚШ компаниялари учун ҳам қийинчилик туғдириши мумкин. АҚШ дунёда гелий ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда туришига қарамасдан, Қатардан гелий импорт қилишга мажбур бўлаётган эди. Гелий ишлаб чиқариш бўйича кейинги ўринларни Жазоир, Россия, Канада ва Хитой мамлакатлари эгаллайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан