Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Европага​ газ экспорт қилмоқчи
15.06.2017 12:19,  
4

"Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси келгусида табиий газни Европа мамлакатларига экспорт қилишни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекнефтегаз" компания раиси Алишер Султонов Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

"Албатта, биз Европага чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз. Каспий денгизига чиқишнинг ўзи кўп нарса ҳақида далолат бермоқда. Билвосита табиий газимиз "Газпром" компанияси орқали Европа мамлакатларига етказилаяпти", — деди холдинг раҳбари.

Шу сабабли, "Ўзбекнефтегаз" компанияси ўзининг шериклари билан ҳамкорликда Европа бозорига чиқиш стратегиясини амалга оширишни режалаштирилган.

Мутахассисларнинг фикрича, ўзбек миллий холдинг компанияси учун энг қулай бўлган йўналиш бу Жанубий газ йўлагидир. Мазкур лойиҳада Каспий минтақаси бўйича Грузия ва Туркия орқали Епропага табиий газ етказиб бериш кўзда тутилган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, 2017 йилда озарбайжонлик SOCAR ва "Ўзбекнефтегаз" компаниялари ҳамкорликда Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳудудларида нефт-газ операцияларини амалга ошириш бўйича келишув имзолашган. Жумладан, томонлар Каспий ва Ўзбекистон ҳудудларида ушбу ишларни амалга оширувчи қўшма корхона фаолияти йўлга қўйишган. Ушбу битим асосида табиий бойликларни транзит қилиш, геология-қидирув ишларни амалга ошириш ва бошқа келишув вазифаларини бажариш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан