13 июнь куни Шайхонтоҳур туманидаги Тиббиёт коллежининг ўқувчилари туғилган кунни нишонлаш жараёнида эҳтиётсизликлари туфайли ёниб турган шамлар билан газ (гелий) тўлдирилган шарлар туташиб ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беради.
Ҳодиса оқибатида ўқувчилардан 3 нафари турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
Ҳаво шарлари билан ўйнамасликни ва улардан фойдаланмасликни сўраймиз, дейилади бошқарма хабарида.