Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ангрен-Поп» темир йўл тармоғининг ишга туширилиши (Фото)
23.06.2016 13:45,  
22

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 22 июнь куни «Ўзэкспомарказ»да электрлаштирилган Ангрен-Поп темир йўли ва Қамчиқ туннелининг очилишига бағишланган маросимда иштирок этди.

ЎзА хабарига кўра, икки давлат раҳбарлари ўз йўлини Сардаладан бошлаб, 16 дақиқа ичида Қамчиқ туннели орқали Чодак қишлоғигача давом эттирган «Ўзбекистон» поездининг Қамчиқ темир йўл туннелидан ўтишига рухсат берувчи семафорни ёқиш учун махсус тугмани босди.

Қамчиқ довони орқали денгиз сатҳидан 2200 м баландликдан ўтувчи Ангрен-Поп тармоғининг қурилиши Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлашга имкон туғдирди. Бундан ташқари, у «Хитой — Марказий Осиё — Европа» янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг муҳим бўғини ҳисобланади.

Темир йўлнинг узунлиги 123,1 километрни ташкил этиб, ушбу лойиҳа доирасида узунлиги 19,2 километрдан иборат бўлган темир йўл туннели қурилди.

Фото

Фото: Темур Мамадаминов ва Оқил Ғуломов / ЎзА.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан