Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Сенати Россияни президентлик сайловига аралашгани учун жазолади
15.06.2017 18:54,  
1

АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкциялар пакетини тасдиқлади. Guardian ​ нашри хабарига кўра, эълон қилинган санкциялардан мақсад Россияни АҚШда ўтган йили бўлиб ўтган президентлик сайлови натижасига таъсир кўрсатишга урингани учун жазолашдан иборат.

Сенат қабул қилган янги қонун ҳукуматни Россияга қарши санкцияларни Конгресс рухсатисиз юмшатиш ёхуд бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилгани билан аҳамиятлидир. Чоршанба куни овозга қўйилган қонун лойиҳасига сенаторлардан фақат икки нафари қарши чиққани ҳолда 97 киши уни қўллаб-қувватлаган.

Айни пайтда, собиқ президент Барак Обаманинг қарорлари билан жорий этилган санкциялар сақланиб қолинади. Шунингдек, янги чекловлар Россия иқтисодиётининг кончилик, металлургия, денгиз ва темирйўл транспорти соҳаларини нишонга олади. Санкциялар инсон ҳуқуқларини поймол қилиш, Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлаш, унга қурол-аслаҳа етказиб беришга алоқадор деб топилганларга қаратилади.

Россияга қарши санкциялар Эронга қарши санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги янги қонунга илова тарзида қабул қилинган. Унинг кучга кириши учун президент Трамп томонидан имзоланиши лозим. Доналд Трампда қонунни имзолашдан бош тортиш ҳуқуқи – вето мавжуд бўлса ҳам, сенаторлар президентни қонунни имзолашга мажбурлай олишларига шубҳа қилишмаяпти. Агар Трамп вето ҳуқуқидан фойдаланадиган бўлса, ветони бекор қилиш учун Сенатда етарлича овоз йиғиш учун дастак етарли эканлиги айтилмоқда.

Жанубий Каролина штатидан сайланган сенатор Линдсей Граҳам президентнинг қонунни имзолашига ишончи комиллигини айтган. «Россияни қилмишлари учун жазоламасликни истаган Конгресс аъзоси демократияга хиёнат қилган бўлади. Агар президент Россияни жазолашга қаратилган мазкур қонунни имзоламайдиган бўлса, у демократияга хиёнат қилган бўлади», – деб айтган Граҳам журналистлар билан суҳбатда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан