Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойдаги болалар боғчасида портлаш рўй берди: қурбонлар бор
15.06.2017 18:56,  
8

Хитой Халқ Республикаси шарқидаги Сюжоу шаҳрида жойлашган болалар боғчасида кучли портлаш содир бўлди, дея хабар тарқатмоқда Reuters агентлиги.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлган ва 60 нафарга яқин одам жароҳатланган. Қурбонлар орасида болалар бор-йўқлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Жароҳатланганлардан 9 нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

Хитойнинг расмий ахборот агентликлари хабарига кўра, портлаш пайшанба куни маҳаллий вақт билан кечки бешларда юз берган. Портлаш содир бўлган вақтда ота-оналар болаларини олиб кетиш учун келгани айтилмоқда. Портлаш болалар боғчаси дарвозаси яқинида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда қонга беланиб ётган болалар ва аёллар тасвирлари тарқалган. Полиция расмий манбаларда эълон қилинмаган фото ва видео тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатмасликни сўраган.

Ҳалокатга нима сабаб бўлгани, ҳозирча, маълум эмас. Дастлабки тахминларга кўра, фожиага газ баллони портлаши сабаб бўлиши мумкин. Хитойда бу техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмагани оқибатида тез-тез портлашлар рўй бериб туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан