Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Одамларнинг учдан бир қисми ҳасадгўй бўлиб чиқди
15.06.2017 20:15,  
10

Карлос III номидаги Мадрид университети тадқиқотчилари барча одамларни шахсияти турига қараб тўртта гуруҳга бўлиш мумкинлигини аниқлади, булар: ҳасадгўйлар, оптимистлар, пессимистлар ва ишонувчан кимсалар. Бу ҳақда Science Advances илмий журналида чоп этилган мақолада айтилади.

Эксперимент доирасида олимлар 541 кишини турли ижтимоий вазиятларнинг уддасидан чиқишга мажбур қилди. Бунда синовдан ўтказилаётган кишилар қарорларни ҳам ўз манфаатлари, ҳам бутун гуруҳ манфаатлари йўлида қабул қилиши мумкин эди. Охирида қарорлар ва уларнинг оқибатлари компьютер алгоритми ёрдамида таҳлил этилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, одамларнинг 90 фоизи мавжуд тўртта категорияга тўғри келади: уларнинг 30 фоизи ҳасадгўй, қолган 60 фоизи оптимист, пессимист ва ишонувчан кишилар (ҳар бир категорияга 20 фоиздан) бўлиб чиқди. Қолган 10 фоизни компьютер гуруҳлардан ҳеч бирига мос келтира олмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан