Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев эртага Учтепа туманига боради. Абдулла Арипов туманда текширув ўтказди
15.06.2017 20:24,  
6

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 июнь, жума куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ташриф буюради. Бу ҳақда «Sof.uz» манбалари хабар бермоқда.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, туманда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, инвестицион лойиҳалар билан танишишдир. Одатга кўра, Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳоли билан ҳам мулоқот қилади.

Ҳозирда туманда ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда, туманга олиб борадиган йўллар (Муқимий, Чўпонота, Кичик ҳалқа кўчалари) атрофида кеча-ю кундуз ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Учтепа туманига борди ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур туманга ташриф буюриши учун кетаётган тайёргарлик жараёни билан танишди. 

Маълумот учун, Учтепа туманига апрель ойида Шавкатбек Турдиевич Иргашев ҳоким этиб тайинланганди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан