Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ёзилган ифторлик дастурхонида қатнашди
16.06.2017 03:09,  
14

15 июнь куни Тошкент шаҳрида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида видеоселектор анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Унда ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантириш, оилаларимиз, маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш вазифаси бугунги кунда қандай улкан аҳамият касб этаётгани борасида сўз борди.

Шунингдек давлат раҳбари барча уламоларни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган ифторлик дастурхонларига таклиф этди. 

"Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан мамлакатимиз мустақиллигини барча соҳаларда мустаҳкамлаш, хусусан, муқаддас динимизни тиклаш, унинг поклигини сақлаш, жамиятимизда диний бағрикенглик, миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини қарор топтиришда улкан ишлар амалга оширилганини барчамиз яхши биламиз. 

Бугун, Оллоҳ розилиги йўлида халқимизнинг улуғ фарзанди Ислом Каримов хотирасига бағишлаб юртимизнинг барча вилоятларида ифторлик маросимлари ташкил этилмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларнинг барчангизни кечки пайт “Наврўз” мажмуасига таклиф этишга ижозат бергайсиз. Тутган рўзаларингиз даргоҳида қабул бўлсин", деди давлат раҳбари.

Ифторликда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан