Ёш болага тақиқлаб бўлмайдиган 9 нарса

16.06.2017 | Блог | 3960

Психологларнинг фикрича, агар боланинг ҳаётида чеклашлар бўлса, у ўзини хавфсиз ва қулай ҳис қилади.  Aммо шундай чекловлар борки, булар боланинг ўзига бўлган ишончини сўндиради, мустақил фикрлаш қобилиятини йўқотади.

Бу мақолада боланинг қандай ҳаракатлари учун чеклаш мумкин эмаслиги ҳақида фикр юритамиз.

 1. Савол бериш

Митти инсон кундан кунга улғайиб боряпти ва табиийки, унда кўпгина саволлар туғилади. Aлбатта, чарчаган ота-оналар ишдан қайтгач, ўз жигарбандларининг кўплаб саволларига жавоб бериш учун ўзларида куч топа олмайдилар. Aммо, унутмайликки, улар билан бирга ўйнаб, уларга бирор нарсани ўқиб бериб,  саволларига жавоб топиб ўтказган вақтимиз уларнинг ривожланишига ёрдам беради. Бу одат фарзандлар катта бўлганда улар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшмай қолмайди.

2. Йиғлаш

Кичик болалар ҳаётларида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан ниҳоятда ларзага келади. Хафа бўлиш бола учун одатий ҳолатдир. Боланинг йиғлагиси келса, унга буни рад этманг. Ўз ҳолига қўйинг, тўйгунича йиғлаб олсин ва бунинг учун уялтирманг. Aксинча, нима сабабдан фарзандингиз йиғлаётганлигига ойдинлик киритишга уриниб кўринг. Фарзандингизни йиғлашга мажбур қилган ҳолатни бартараф этишда ёрдам беринг.

3. Қизғанчиқлик ёки очкўзлик қилса

Болакай катталар каби ўз мулкини ўзи хоҳлаганича тасарруф этишни истайди. Бунинг учун уни очкўзликда айблаш нотўғридир. Aйниқса, “Қара, сени ҳамма очкўз бола,” – деяпти деб уни уялишга мажбурлаш умуман нотўғридир.

4. “Йўқ!” дейиш

Бола сизнинг қўл остингизда сизга бўйсунадиган шахс эмас, у оилангизнинг тўла ҳуқуқли аъзосидир. Сизга рад жавоби беришини ман этиш бу унинг шахсий чегараларини бузиш демакдир.  Бола билан келишиш йўлини ахтаринг ёки у хоҳламаган нарсаларни баъзида бажаришга мажбур бўлишимизни тушунтириб беринг.

5. Шовқин кўтарса

Фарзандингиз болаликдан баҳра олишига тўсқинлик қилманг. Бақириб-чақириб, тўполон қилишсин. Бундай давр уларга бир мартагина берилади.

6. Қўрқиш

Кичик ёшдаги болаларнинг оқ халат кийган доктордан ёки гоҳ-гоҳида келиб турадиган қариндошидан қўрқиши табиийдир. Унинг қўрқуви устидан мазах қилиш ўрнига қўлидан ушлаб бағрингизга босинг, токи у ҳар доим ёнида сиз борлигингизни ҳис қилсин.

7. Ўз сирига эга бўлсин

Фарзандлар катта бўлган сари, кўпроқ шахсий ҳудудга эҳтиёж сеза бошлайдилар. Aлбатта, ота-оналар фарзандини назорат қилишлари керак, аммо уларнинг шахсий чегараларини ҳурмат қилган ҳолда амалга оширилиши керак. Чунки боланинг бизга бўлган ишончи бебаҳо. Уларнинг сирларини ошкор қилиш ёки яширин кундаликларига битилган ўй-хаёлларни очиқлаш асло тўғри эмас.

8. Жаҳли чиқади ва ҳасад қилади

Бола ҳам катталар каби мавжудот. Жаҳл, ҳасадгўйлик каби салбий туйғуларни катталар каби ҳис қилишга тўла ҳақли. Ўзларини назорат қила олмасликлари болакайларда бу ёшда ирода кучи тўла даражада ривожланиб улгурмаганлигидан ва  ота-оналар буни доимо ёдда сақлашлари лозим. Биз учун салбий бўлган қандайдир туйғуларни ҳис этишни болаларга таъқиқлаш кўп ҳам тўғри эмас.

9. Хато қилиш

Ҳар ким хато қилишдан қўрқади. Энг қўрқинчлиси - сени ёши катталар шоширса ёки нотўғри қадалган боғич учун қаттиқ койишса. Бундай ҳолатдан кейин болакайлар бирор-бир ишни ўзлари мустақил бажаришини кутиш ақлга сиғмайди. Бола хато қилмаслик учун энди ҳеч нарса қилмайди.  

adme.ru