Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия мудофаа вазирлиги: Бағдодий Раққада ўлдирилди
16.06.2017 20:30,  
3

Россия армияси ИШИД раҳбари Абу Бакр бағдодийни Суриянинг Раққа шаҳрида ўлдирганини даъво қилмоқда, деб ёзади Reuters​ aгентлиги.

Жума куни Россия Мудофаа вазирлигининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилилнган баёнотда айтилишича, ўтган ойда Раққадаги ИШИД қўмондонлигига берилган ҳаво зарбаси оқибатида жангарилар бошлиғи ўлдирилган бўлиши мумкин.

“28 май куни тунда ИШИД раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтадиган жой ва вақти ҳақидаги маълумотлар дронлар ёрдамида тасдиқлангандан сўнг, Россия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлик пунктига зарба берди. Ҳозирда турли каналлар орқали текширилаётган маълумотга кўра, йиғилишда ИШИД етакчиси Абу Бакр Бағдодий ҳам ҳозир бўлган ва ҳужум оқибатида йўқ қилинган”, дейилади вазирилик баёнотида.

Ҳозирча Бағдодий ўлдирилгани ҳақидаги хабар тасдиқланмаган. ИШИДга қарши кураш олиб бораётган АҚШ бошчилигидаги коалиция унинг ўлимини тасдиқлашнинг имкони йўқлигини айтган.

Ўзини халифа деб эълон қилгандан бери ИШИД раҳбарининг ўлими ҳақида бир неча марта хабарлар тарқалган. Ироқ хавфсизлик хизмати вакилининг Reuters​'га айтишича, Россиянинг ҳужуми амалга оширилган вақтда Бағдодийнинг Раққада бўлишига ишониш қийин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан