Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ўзини хижолат қилган манзара ҳақида гапирди (видео)
17.06.2017 00:57,  
12

2017 йил 15 июн куни Ўзбекистон имом-хатиблари билан учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзини хижолат қилган бир манзара ҳақида гапирди.

"…очиқ тан олишимиз керак, тарихий, диний меросимизни ўрганиш, тиклаш ишлари ҳамма жойда ҳам талаб даражасида эмас.

Яқинда Бухоро вилоятига сафарда бўлганимизда, машҳур "Мир Араб" мадрасасини кўриб, тўғриси, анча хижолат бўлдим. Неча замонлардан буён, халқимизга, динимизга хизмат қилиб келаётган, нафақат юртимиз, балки мусулмон дунёсида шуҳрат қозонган қанчадан қанча уламоларни камолга етказган бу муқаддас даргоҳ ачинарли ҳолга тушиб қолгани, албатта, афсусдир", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев, Мирзо Улуғбек бобомиз ҳам ўз илмларини "бисмиллоҳир раҳмонир раҳимдан" бошлаганини таъкидлаган ҳолда, "ўзбек халқининг эътиқоди, тарихи, аждодлари, кечаги куни, қандай буюк тарихи борлигини барчага намоён қилишимиз зарур", дея қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан