Иқтисодий ўсиш суръатининг пастлиги туфайли янги иш жойларини ташкил этиш осон бўлмайди. Бу ҳолат, айниқса, ёш йигит-қизларнинг ҳаётига катта таъсир ўтказади, деб ҳисоблайди Халқаро меҳнат ташкилоти масъуллари.
Мутахассисларнинг фикрича, сўнгги йилларда инновациялар ва робот техникасининг жорий этилаётгани, глобализация, ишлаб чиқариш муносабатларидаги олдинга силжишлар сабабли меҳнат соҳаси қаттиқ ўзгармоқда. Бундан ташқари, мисли кўрилмаган иқлим ўзгаришлари, демографик ўсиш, зиддиятлар ва миграцион жараёнлар ҳар қадамда кузатилмоқда.
Бу ўзгаришлар ҳукумат вазиятни ўнглаш учун кўрадиган сиёсий чоралар спектрига таъсир кўрсатмай қолмайди. Вазиятга ечим топишга Халқаро меҳнат ташкилотининг “Меҳнат соҳаси келажаги” лойиҳаси кўмаклашиши мумкин. Унда “умрбод бир иш билан шуғулланиш” ва бу тартибдан “қисқа муддатли, пухта ва вақтинча бандлик шакли” ғолиб келиши, меҳнат жамоаларининг кичрайиши, иш жойининг жуда узоқлашуви, ходимга кўп эркинлик бериш каби саволларнинг жавоби кўриб чиқилади.
Сарлавҳадаги саволнинг лўнда жавобига келсак, ишлаб чиқаришда технологияларнинг тобора кўпроқ қўлланиши иш ўринларини қисқартираверади. Бу кишилик жамиятининг азалий муаммоларидандир.