Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп «Россия иши» бўйича тергов қилинаётганини тан олди
17.06.2017 16:45,  
1

Reuters​ агентлиги хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп Россиянинг ўтган йилги президентлик сайловга аралашуви бўйича сўроқ қилинган.

Оқ уй раҳбари бу ҳақида ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилган. Президентнинг эътироф қилишича, у Федерал қидирув бюроси раҳбарини вазифасидан озод қилишни сўраган киши томонидан ўша истеъфо учун сўроқ қилинган. Трамп тергов қилувчининг исмини ошкор қилмаган бўлса ҳам, АҚШ бош пркурори ўринбосари Род Розенштейн президентни сўроқ қилгани тахмин қилинмоқда.

Розенштейн Жеймс Коми истеъфога чиқарилишидан аввал Трампга ёзган хатида Федерал қидирув бюросининг собиқ раҳбарини танқид қилган эди. Бу эса Комини вазифасидан озод қилиш учун асос бўлгани айтилади. Кейинчалик, Росенштейн Россиянинг АҚШ президенти сайловига аралашувини тафтиш қилиш учун махсус терговчини тайинлаган ва терговни ўзи назорат қилмоқда.

ФҚБнинг собиқ раҳбари Жеймс Коми 9 май куни Доналд трампнинг фармони билан ишдан бўшатилган эди. Кейинчалик АҚШ раҳбари мазкур истеъфога «Россия иши» сабаб бўлганини маълум қилган. Бунгача Коми ўтган йилнинг ноябрьида бўлиб ўтган сайловга Россиянинг таъсирини тафтиш қилаётган эди.

Демократлар республикачи президент томонидан терговчи Мюллер ва прокурор ўринбосари Розенштейннинг ҳам истеъфога чиқарилиши мумкинлигидан хавотир олишмоқда. Ўзининг сўроқ қилингани ҳақидаги хабар ортидан АҚШ раҳбари терговни танқид қилувчи твит қолдиришни унутмаган.

“7 ойлик текширув ва сўроқлардан кейин «россияликлар билан тил бириктирганим»га оид бирор далил топилмади”, – деб ёзган Трамп Твиттердаги саҳифасида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан