Роналду “Реал”дан кетса, Мората “МЮ”га ўта олмайди

18.06.2017 | Спорт | 2365

Мадриднинг “Реал” клуби Альваро Моратанинг “Манчестер Юнайтед”га трансферини музлатиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

“Қироллик клуби” Криштиану Роналдунинг Мадридни тарк этиш қароридан сўнг фикридан қайтишга мажбур бўлган. Агар португалиялик футболчи “Реал”дан кетадиган бўлса Моратанинг “МЮ”га трансфери амалга ошмайди.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Моратанинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши бўйича трансфер ишалри деярли 80 фоизга ҳал бўлишга улгурган. Бироқ “Реал” раҳбарияти ўз фикридан қайтиши ҳам мумкин.