Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан битимни тасдиқлади
19.06.2017 11:00,  
5

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 июндаги қарори (pdf) билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида, Остона шаҳрида, 2017 йил 23 мартда имзоланган, 2006 йил 20 мартдаги халқаро транспорт алоқаси ҳақидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Протоколни тасдиқлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажаргани ҳақида Қозоғистон томонига тегишли билдиришнома йўллаш юкланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаши таъкидланди.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юкланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан