Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахтлик ота-оналарнинг катта қисми 10–11-синфлар қайта очилишини ёқлашмоқда
19.06.2017 11:36,  
14

18 июнь куни 110-мактабда Тошкентдаги барча ўрта умумтаълим мактабларининг директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, деб ёзади «Uznews.uz». Йиғилиш Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси Аҳмадҳожи Юнусхўжаев, шунингдек, Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов раислигида ўтказилди.

Ўтказилган сўровнинг дастлабки натижаларига кўра, кўпчилик ота-оналар ўз фарзандларини 10—11-синфларда ўқитиш истагини билдирди. Энди Тошкент мактабларига 10—11-синфлар қайтарилади, деб ёзади нашр.

Йиғилишда 10—11-синф ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш масаласи кўтарилди.

Шунингдек, 10—11-синф ўқувчилари учун амалиёт тизими жорий қилинади, яъни улар мактаб дастури бўйича тўрт кун ўқитилади, яна икки кун давомида эса улар танланган мутахассислик бўйича амалиёт ўтайди. Мактабни битиргач, ўқувчиларга шаҳодатнома ҳамда касбни ўзлаштирганлик тўғрисида диплом берилади, дейилади хабарда.

Нашр таъкидлашича, шу йилнинг сентябридан ўрта умумтаълим мактаблари ўрта мактаблар деб атала бошлайди.

Тадбирда шунингдек, коллеж ва лицейларнинг 2—3-курс ўқувчилари диплом олгунига қадар таълимни давом эттириши айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Тошкентдаги ўрта умумтаълим мактабларида 2017 йилда 9-синфни битирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида сўров ташкил қилинди. Сўровномада ҳар бир ота-она таклиф қилинган жавоблардан бирини танлаши, яъни 10—11-синфларни жорий этиш борасида розилик ёки рад жавоби бериши керак бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан