Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уяли алоқа операторлари қачон сўмли тарифларга ўтиши ойдинлашди
19.06.2017 14:39,  
2

Ўзбекистон уяли алоқа операторлари 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга ошириши керак бўлади. Ушбу борада кучга кирадиган янги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш давлат порталида жойлаштирилган.

"2018 йил 1 июлдан тарифларни ўрнатиш ва кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади", — дейилган янги қабул қилинадиган қонун лойиҳасида.

Янги қонунда шунингдек, уяли алоқа оператори билан ҳамкорлик шартномасини тўхтатилган ҳолларда унинг ҳисоб рақамида бўлган, ишлатилмаган пул маблағлари 15 кун ичида қайтарилиши ҳам белгиланган.

Мобил алоқа хизматлари кўрсатиш қоидалари 2017 йилнинг 1 июлига қадар муҳокама қилиниб, ушбу йилнинг 1 ноябридан кучга кириши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, тахминан бир ой олдин Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги уяли алоқа операторларига сўмда белгиланган тарифлар ишлаб чиқаришни топширган эди. Вазирлик ўшанда ушбу ўзгаришлар нархлар ўсиши ёки камайишига олиб келмаслигини таъкидлаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан