Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқ вице-президенти: Эрон ички ишларимизга аралашяпти
20.06.2017 15:31,  
5

Ироқ вице-президенти Иёд Аллавий Эрон Ислом Республикаси томонидан Ироқдаги шиаларнинг қўллаб-қувватланишига норозилик билдирди, дея хабар бермоқда Reuters​ агентлиги.

Витсе-президентнинг айтишича Эроннинг Ироқдаги таъсири келаси йили бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан мазҳабий бўлинишга барҳам бериш бўйича қилинаётган уринишларга тўсиқ бўлмоқда. Ироқ ҳукумати келаси йилнинг ўрталарига режалаштирилган сайловгача ИШИДни маҳв этиш ва мамлакатнинг бутун ҳудуди устидан назорат ўрнатишни истамоқда.

“Эрон ҳатто Ироқ халқининг қарор қабул қилишларига ҳам аралашиб келмоқда. Биз мазбчиликка асосланган сайловни истамаймиз. Сайловда барча қамраб олинишини хоҳлаймиз. Умид қиламизки, ироқликлар ҳеч бир ташқи қудрат иштирокисиз ўзлари сайлайдилар”, – деб айтган ироқлик сиёсатчи.

Аллавий эътиқодига кўра шиа мазҳабига мансуб бўлишига қарамай, сунний тарафдорларга ҳам эга сиёсатчи ҳисобланади. Ироқ Эрон шиалари ва сунний араб давлатлари ўртасидаги энг зиддиятли ҳудудлардан бирига айланиб қолган. Саддам Ҳусайн АҚШ томонидан ағдариб ташланиши ортидан Ироқда шиалар ҳокимиятни қўлга олган эди.

2011 йилда АҚШ қўшинларининг Ироқдан олиб кетилиши билан Эроннинг бу мамлакатга таъсири орта бошлаган. Расмий Теҳрон билдирилган айбловларни рад этиб келади. Аммо Ироқнин амалдаги ва собиқ бош вазирлари Ҳайдар ал-Абадий ва Нурий ал-Маликийлар Эрон билан мустаҳкам алоқаларга эга бўлган «Даъват» партияси аъзолари ҳисобланади.

Абадий даврида Ироқ сунний араб давлатлари, хусусан, Саудия Арабистони билан нисбатан илиқ муносабатлар ўрнатишга эришилган. “Ҳозир на Эрон ва на бошқа ташқи кучлар, жумладан, Туркия, Сурия ёхуд АҚШ аралашувисиз адолатли сайловлар ўтказишнинг айни пайти”, – дейди вице-президент. Аллавийнинг айтишича, 2010 йилги сайловда унинг партияси ғалаба қозонганига қарамай, айнан Эрон унинг бош вазир бўлишига тўсқинлик қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан