Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардор Раҳматуллаев: «Натижа учун ЎФФ раҳбарияти барча масъулиятни ўз зиммасига олади»
21.06.2017 15:02,  
10

Бугун, 21 июнь куни пойтахтимиздаги Халқаро Пресс-клубда спорт олами, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаев иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Тан олиш керак, Ўзбекистон миллий терма жамоасидан хатолар ўтди. Лекин бизда ЖЧ йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритиш учун имконият сақланиб турибди. ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлиш учун олдимизда 2та ўйин турибди. Ҳозирда терма жамоалар мураббийлар штаби ва ЎФФ раҳбарияти мухлислар орзусини амалга ошириш учун барча ишни қилмоқда. Ўзбекистон футбол федерацияси ижроқўм бюроси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига қолган 2та ўйинда имконият бериш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу баёнотни эълон қилдик. 

Сентябрь ойида ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда Федерациянинг янги раҳбарияти, янги иш режаси тасдиқланади. Янги раҳбарият мамлакатда футболни ривожлантириш учун янги услубда иш олиб боради.

Яна шуни алоҳида таъкидлашим керак, ЎФФ раҳбарияти терма жамоанинг натижалари бўйича масъулиятни ўз зиммасига олади", — деди Раҳматуллаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан