Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Саудия Арабистонининг Қатарга қарши иқтисодий қамалини қоралади
21.06.2017 15:17,  
10

АҚШ Давлат департаменти Форс кўрфазида юзага келган дипломатик инқирозни тезроқ ҳал қилишга чақирди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Давлат департаменти матбуот вакили Ҳизер Ноерт эълон қилган баёнотда Саудия Арабистони бошчилигида БАА, Баҳрайн ва Мисрнинг Қатар билан алоқаларни узиши ва иқтисодий қамал эълон қилиш сиёсати қораланган.

«Иқтисодий қамал бошланганига икки ҳафтадан ошди. Бизни ҳайрон қолдирган жиҳати Кўрфаз мамлакатлари на Қатарга ва на оммага ўзлари Қатарга қарши эълон қилган айбловлар бўйича аниқ далилларни тақдим қилишмади. Вақт ўтавергани сайин Саудия Арабистони ва БАА томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатлар борасида гумонлар ортаверади», – деб айтган Ҳизер Ноерт.

АҚШ Давлат департаменти Саудия ва унинг иттифоқчилари ҳаракатларидан норозилигини изҳор қилар экан, “Улар ҳақиқатдан ҳам Қатарнинг терроризмни дастаклашидан хавотир олишяптими ёки Кўрфаз ҳамкорлиги кенгаши мамлакатлари ўртасидаги узоқ давр давомида пишиб етилган нафратнинг намойишими”, деган саволни кўндаланг қўйган.

Кўрфаз инқирози юзага чиқиши ортидан АҚШ расмийлари бир қатор ўзаро зид келувчи баёнотлар қилишган. Президент Трамп Қатарни терроризмга ҳомийлик қилишда айблаган бўлса, давлат котиби Рекс Тиллерсон буни рад этган эди. Ўтган ҳафтада эса мудофаа котиби Жеймс Маттис Қатарга 12 миллиард долларлик қирувчи самолётлар етказиб бериш бўйича келишувни имзолаган.

Давлат департаменти вакили Ноерт президент ва давлат котибининг бир-бирига тескари позицияси ҳақидаги фикрларни рад этган. «Мен бундай деб ўйламайман. Билишимча, президент ва давлат котиби бу масала ҳал бўлишини исташади. Уларга натижа керак. Бу масала тезроқ ҳал бўлсин», – деб айтган Ҳизер Ноерт.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан