Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“ШОС”кентда нима гаплар?
24.06.2016 14:32,  
61

 Йиғилишда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов, Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдиллаев, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, ШҲТ бош котиби Рашид Алимов ҳамда ШҲТнинг Ҳудудий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоевлар иштирок этди.

Ишчи йиғилишда "ШҲТ ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан расмий Тошкент тайёрлаган декларация лойиҳаси" ҳамда кун тартибидаги масалаларга бағишланган бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Шунингдек, ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш масаласини Давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этишга қарор қилинди. Мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисида Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа Қироллиги ва Непал билан меморандумлар имзоланганлиги вазирлар томонидан маъқулланди.

Вазирлар томонидан таъкидлаганидек, ШҲТ Хартияси ва бошқа асосий ҳужжатларига мувофиқ равишда терроризм, сепаратизм, экстремизм, наркотикларни ноқунуний ишлаб чиқариш ва тарқатиш, трансчегаравий жиноятчиликлар, замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган жиноятлар, ноқунуний миграция ва одам савдоси воситаларига қарши умумий курашиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолади.

Шунингдек долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, уларнинг ривожланиш тенденциялари, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

ШҲТнинг 15 йиллигига бағишланган Тошкент декларацияси ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишининг якунлари бўйича ахборот лойиҳалар ҳамда Бош котиб Рашид Алимов томонидан тақдим этилган ўтган йилда ташкилот Котибиятининг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқланди.

Делегация раҳбарлари ташкилот фаолияти ва Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишига оид қатор масалалар бўйича ҳам қарорлар қабул қилишди. Вазирлар ШҲТда раислик қилаётган Ўзбекистон томонидан ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент шаҳрида ўтказиладиган йиғилишига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишларга юқори баҳо беришди.

Бу йиғилиш 23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Саммитига тайёргарлик доирасидаги охирги йиғилиш бўлди.

Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қабул қилиниши бир йилга қолдирилди.  “Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўла қонли аъзо бўлиш жараёни охирги босқичга ўтди. Ўтган йили Уфада бўлиб ўтган саммитда уларнинг аъзо бўлишига илк қадам қўйилган эди”, — деди Путин ШҲТ саммитининг кенгайтирилган мажлисида. Владимир Путин, шунингдек, Ҳиндистон ва Покистон бугунги саммитда ШҲТга аъзо бўлиш учун керакли мажбуриятлар меморандумни имзолашига умид билдирди. “Умид қиламизки, Қозоғистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитга қадар, ҳамкорларимиз қолган йўлни имкон қадар тез босиб ўтишади”, — деди Путин.  Шу билан бир вақтда, Путин, ШҲТда аллақачон ишлаётган механизмларга Ҳиндистон ва Покистонни киритишга тайёргарлик ишларини бугундан бошлаш кераклиги таъкидлади.

ШҲТ йиғилиши мобайнида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Икки раҳбар ўртасидаги учрашувнинг расмий тафсилотларида Шанхай Ҳамкорлик ташкилотида кўриладиган масалалар қатори Душанбе ва Тошкент муносабатлари муҳокама этилгани айтилди. Тожикистон президентининг матбуот хизматига кўра, президентлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар кўламининг ортиб бораётганидан мамнун эканликларини эътироф этишган.

23 июн куни Президент Ислом Каримов ва Хитой Президенти Ши Жинпинг Қамчиқ довонидаги темир йўл туннелидан илк йўловчи поездни тантанали ўтказиб беришди. Қамчиқ довонида темир йўл қурилишини China Railway Tunnel Group 2013 йили бошлаган эди.

ШҲТ раҳбарлари келаси йилги саммит ўтказиш санаси ҳақида ҳам келишиб олишди. “ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги мажлиси 2017 йилнинг 7-8 июнида Остонада бўлиб ўтади”, — деди Ўзбекистон президенти Ислом Каримов. Кейинги йил ШҲТга раҳбарлик, ташкилот низомига кўра, Қозоғистонга ўтди.

Kun.uz, sputniknews-uz.com ва бошқа сайтлар хабарларидан фойдаланилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан