Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмаса, бунга ким жавобгар бўлади?
21.06.2017 20:10,  
7

Бугун Халқаро Пресс-клубда спорт олами, спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаев иштирок этиб, ўз фикрини билдирди.

— Аввалам бор ЖЧ-2018 йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирмоқчиман. Ҳа, хатолар бор, аммо бизда мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти бор. Бугунги кунда мамлакат футбол федерацияси ва мураббийлар штаби ушбу вазифани бажариш учун бор кучини ишга солмоқда. Мураббийлар штабидаги ёки ЎФФдаги истеъфолар ҳақида тўхталадиган бўлсак, ижро қўмитаси буюроси мураббийлар штабига ишини охиригача бажаришга имкон берди. Сентябрь ойида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон футбол федерациясининг янги таркиби танланади. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш тизимининг янги концепцияси ишлаб чиқилди ва бу конференцияда концепция тасдиқланади. Янги тузилма, янги бошқарув таркиби, ПФЛда ўзгаришлар, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш. Бу программа 2017-2020 йилларга мўлжалланган. Бизда нафақат катталар терма жамоаси, балки ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси ҳам турли турнирларга тайёргарлик кўрмоқда, — деди Раҳматуллаев.

Ўзбекистон терма жамоаси мавзусига қайтадиган бўлсак, натижа учун фақатгина бош мураббий эмас, балки ЎФФ ҳам жавоб беради.

Халқаро Пресс-клуби раиси Шерзодхон Қудратходжаев мухлис тақдим этган шарни ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаевга топширди. Шарга "ишонч" сўзи ёзилган эди.

"Тан олиш керак, Ўзбекистон миллий терма жамоасидан хатолар ўтди. Лекин бизда ЖЧ йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритиш учун имконият сақланиб турибди. ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлиш учун олдимизда 2та ўйин турибди. Ҳозирда терма жамоалар мураббийлар штаби ва ЎФФ раҳбарияти мухлислар орзусини амалга ошириш учун барча ишни қилмоқда. Ўзбекистон футбол федерацияси ижроқўм бюроси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига қолган 2та ўйинда имконият бериш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу баёнотни эълон қилдик. Сентябрь ойида ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда Федерациянинг янги раҳбарияти, янги иш режаси тасдиқланади. Янги раҳбарият мамлакатда футболни ривожлантириш учун янги услубда иш олиб боради.Яна шуни алоҳида таъкидлашим керак, ЎФФ раҳбарияти терма жамоанинг натижалари бўйича масъулиятни ўз зиммасига олади", — деди Раҳматуллаев.

Ўзбекистон футбол федерацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев сентябрь ойида ўзбек футболи ривожлантиришнинг янги концепцияси қабул қилинишини маълум қилди.

"Сентябрь ойида федерациянинг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилади. Унда Федерациянинг янги раҳбарлар таркиби тасдиқланади. Бундан ташқари, 2017-2020 йилларга мўлжалланган ўзбек футболини ривожлантириш дастури қабул қилинади. Унда профессионал лига тизимини буткул ўзгартириш, болалар футболини ривожлантиришнинг янги тизимини яратиш кўзда тутилган", — деди Раҳматуллаев.

У Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳозирги ўйини қониқарсиз эканлигини тан олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан