Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммити якунлари Тошкентда муҳокама қилинди
21.06.2017 20:26,  
5

2017 йил 21 июн куни Халқаро Пресс клубда Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари, Ўзбекистонинг ташқи сиёсати буйича долзарб масалаларга бағишлаган анжуман бўлиб ўтди.

Сессияда Олий мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро Пресс клуб Жамоатчилик кенгаши раиси Содиқ Сафоев, Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Қурманов ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ҳудудий аксилтерор тузилмаси директори Евгений Сисоевлар спикер сифатида қатнашдилар. Шунингдек, анжуманда Олий Мажлис сенаторлари, турли вазирликлар вакиллари, экпертлар ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 июнь кунлари ШҲТ саммити доирасида Остона шаҳрига қилган ташрифи давомида ШҲТга аъзо бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республика бош вазири Навоз Шариф, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Испания қироли Филип VIлар билан икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларида музокаралар ўтказди.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги йиғилишларида иштирокчилар ўзаро савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий, транспорт ва гуманитар соҳалардаги алоқаларининг мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар. Ташкилотнинг 2025 йилгача ишлаб чиқилган ривожланиш стратегияси доирасидаги 2016-2020 йилларга мўлжаалланган ҳаракатлар режасининг бажарилиши ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида туризм соҳасининг ривожланишига алоҳида урғу берилди.

ШҲТ саммити доирасида яна эътиборга молик ҳодиса, ташкилотга янги расмий икки давлат — Ҳиндистон ва Покистон Республикалари қабул қилиниб, ушбу давлатларнинг байроқлари ШҲТ штаб-квартираси олдида кўтарилди. Саммитнинг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқида Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев Афғонистондаги вазиятнинг барқарорлаши минтақада ҳавфсизлик ва барқарорликнинг асосий гарови эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ташкилотга аъзо давлатларининг темир йўл соҳаси раҳбарлари ўртасида тез-тез музокаралар ташкил этилиши ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги транспорт алоқаларининг ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади.

Саммит якунларига кўра, Остона декларацияси қабул қилинди. Ушбу декларация ШҲТ давлатларинг турли соҳалардаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашни ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. Шу куннинг ўзида президент Шавкат Мирзиёев Остона ЭКСПО-2017 кўргазмасининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан