Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Свет ва газ автоматик тарзда ҳисобга олинади
22.06.2017 00:11,  
18

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ташкил этилади, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Марказ 25 штат бирлигидан иборат бўлади, яна 42 та штат бирлиги Бюро ҳудудий бошқармаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлимларини барпо этиш учун ажратилди. Бюронинг ахборот тизимлари бошқа ташкилотлар билан интеграция қилинади.

Марказнинг вазифалари этиб, Бюронинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва юритиш бўйича ягона сиёсатни, жумладан электр энергияси ва табиий газни автоматлаштирилган электрон ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда юритиш белгиланган.

Марказ Бюронинг юридик шахс мақомисиз мустақил бошқармаси ҳисобланади. Марказ директори Бюро директорининг такдимномаси бўйича Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади.

Марказ ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун уларнинг лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўланади. Ушбу сумма бошқа устамалар ва мукофотларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритилади.

Марказга бошқа мутахассисларни —дастурчилар, компьютер тизимлари ва тармоқлари хавфсизлиги, автоматлаштирилган тизимларда маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар, компьютер муҳандислари, веб-дизайнерлар ва бошқаларни шартномавий-ҳуқуқий асосда жалб этишга рухсат берилди. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Бош прокурори И. Абдуллаев зиммасига юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан