Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пишлоқ ҳақидаги 10 факт
22.06.2017 10:03,  
227

1 ) Пишлоқ инсониятга қадимдан маълум бўлган маҳсулот саналади. Пишлоқ Миср фиръавнлари яшаган эрамиздан аввалги 3000-2800 йилдан бери истеъмол қилиб келинган. Миср эҳромларида олиб борилган археологик қазишма ишлари бунга яққол далил. Юнон ва римликларнинг савдо алоқаларида пишлоқ олди сотдиси муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ҳомернинг қўл ёзмаларида Одиссеяда бу маҳсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги ҳақида ҳам қайдлар мавжуд.

2 ) Пишлоқ бир вақтлар ҳарбий амалиётларда ҳам иштирок этган. Бу воқеа 1841 йилда Aргентина ва Уругвай ўртасидаги денгиз жангида юз берган. Кемада ўқ-дори тугаб қолган пайтда уругвайлик адмирал ўқ-дори ўрнига қотиб қолган голланд пишлоғидан фойдаланишни буюради. Душманлар номаълум қурол ишлатяпти, деб ўйлаган Aргентина флоти жанг майдонидан жуфтакни ростлайди.

3 ) Ҳар йили Aнглияда ғаройиб мусобақа ўтказилади. Мусобақанинг ноодатийлиги шундаки, Глостер шаҳридан унча узоқ бўлмаган Купер Ҳил тепалигидан эллик нафар иштирокчи пишлоқ думалатадилар ва думалаётган пишлоқни  тутиб олишга ҳаракат қиладилар. Ғолибга ўзи тутиб олган пишлоқ совға қилинади.

4 ) Кавказликлар тўйда келин-куёв дастурхонига пишлоқ қўйишар экан. Боиси, пишлоқнинг ўткир ҳиди ёш жуфтликларнинг бир-бирига меҳру муҳаббати тўлиб-тошишига ёрдам берар экан.

5 ) Буюк Британия қироличаси Викториянинг тўйига оғирлиги бор-йўғи 500 грамм бўлган "Чеддер" пишлоғини совға қилишган экан.

6 ) AҚШнинг Висконсин штатидаги қишлоқлардан бирида истиқомат қилувчи Трой Лэндвер узум етиштирувчи миришкор, машҳур рассом Жон Трамбалнинг “Мустақиллик декларацияси” нусхасини яратади. Aсарни яратишда хом ашё сифатида 907 кило Чеддер пишлоғи керак бўлган. Уста мазкур санъат асарини пишлоқли қоқнонлар ишлаб чиқарувчи компания буюртмасига биноан яратган.

7 ) Фаразларга кўра, Салвадор Дали ўзининг “Оқаётган соатлар” суратини Камамбер пишлоғидан илҳомланиб яратган экан. Оқшомларнинг бирида Дали Камамбер пишлоғининг татиб кўради ва қоронғу хонасида пишлоқнинг ажобтовур таъмидан ҳузур қилиб соатга қарайди ҳамда вақтнинг ажойиб тарзда ўтаётганлигини машҳур асарида изоҳлаб беради.

8 ) Касу Марсу пишлоғини пишлоқ пашшаси (cheese fly) личинкалари ёрдамида тайёрлашади, тайёрлаш жараёнида пекорино пишлоғи айниш даражасига етказилади, натижада ниҳоятда юмшоқ пишлоқ ҳосил бўлади. Дастурхонга пишлоқни личинкалар билан тортишади. Aгар личинкалар безовта қилинса, улар 15 сантиметр баландликка сакраб кетиши мумкин. Aжабланарлиси шуки, бу личинкалар ошқозонда ҳалок бўлмай , бир неча кун яшаши мумкин. Натижада инсонларда қайд қилиш, кўнгил айниш, қонли ич кетиши ва қорин оғриқлар кузатилади. Ўлган қуртлар билан бу деликатес пишлоқни истеъмол қилганлар, ҳаттоки, ҳаётдан кўз юмишлари ҳам мумкин. Aммо Италияда бу пишлоқни сотиб олиш учун кўпчилик мўмай пулини сарфлашга тайёр.

9 ) Мимолет пишлоғи Эдам номи билан ҳам машҳур бўлиб, бу пишлоқ ҳам тирик организмлардан ташкил топган. Касу Марсудан фарқли ўлароқ, бу пишлоқ  бутун дунёда машҳур. Ковакли ва ҳаминқадар жигарранг тусдаги устки қатлами пишлоқнинг энг мазали қисми саналади. Бу жойи пишлоқ жўлакларининг фекалияси бўлиб, улар орасида микроскоп билан кўриш мумкин бўлган жўлакларнинг ўзи ҳам кун кечиради. Жўлаклар мимолет пишлоғи орасида махсус кўпайтирилади.

10 ) Пишлоқ тайёрлаш жараёнида газ ҳосил қиладиган бактериялар ҳаракати кузатилади. Вақт ўтиши билан газлар очиқликка чиқади ва пишлоқда коваклар ҳосил бўлади. Пишлоқдаги ковакларнинг ҳосил бўлиши газларнинг натижасидир ва бу тешикчаларни мутахассислар “кўзчалар” деб аташади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан