Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЮНИСEФ: Ироқда 5 миллиондан ортиқ бола шошилинч ёрдамга муҳтож
22.06.2017 10:30,  
3

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси – ЮНИСEФ Ироқдаги гуманитар вазиятга доир ҳисоботини эълон қилди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

«Ироқ бўйлаб болалар ҳақиқий даҳшат ва тасаввур қилиб бўлмайдиган шафқатсизликка гувоҳ бўлишда давом этмоқда. Улар яқин тарихдаги энг шафқатсиз урушлардан бирида ўлдирилган, жароҳат етказилган, ўғирланган ҳамда ўт очишга ва одам ўлдиришга мажбурланган», дейилади ташкилот баёнотида.

ЮНИСEФга кўра, Мўсулда болалар ИШИД жангарилари томонидан оилаларини жазолаш ва уларни қочишдан сақлаш учун атайин нишонга олинмоқда ва ўлдирилмоқда. Халқаро ташкилотлар Мўсулнинг эски шаҳар қисмида 100 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари энг хавфли шароитларда қамалда қолганини тахмин қилишади. Қамалдагилардан ярмини эса болалар ташкил қилиши айтилади.

Ҳисоботга кўра, 2014 йилда ИШИД жангарилари Ироқнинг катта ҳудудларини эгаллаб олгандан бери мингдна ортиқ болалар ўлдирилган ва 1 100 нафардан ортиқ бола жароҳат олган. 4 650 дан ортиқ болалар эса оиласидан ажралган. Айни пайтда Ироқдаги 5 миллиондан ортиқ болалар шошилинч инсонпарварлик таъминотига муҳтож.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан