Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қатар амири Саудиянинг янги валиаҳдини табриклади
22.06.2017 11:11,  
13

Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамад ас-Соний Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмонга қироллик тахтининг вориси этиб тайинлангани муносабати билан табрик хати жўнатди, дея хабар бермоқда Gulf​ Times​ нашри.

Амир Тамим ўз табрикномасида Саудия тахтининг бўлажак ворисига янги вазифасида муваффақият тилаган ҳамда «икки биродар мамлакат ўртасидаги чуқур дўстона алоқалар янада ривож топиши ва мустаҳкамланиши»га умид билдирган.

Шу билан бирга, Қатар амири Қирол Салмон номига ҳам ўз ўғлини валиаҳд этиб тайинлагани муносабати билан табрик хати йўллаган. Тамим ибн Ҳамад Саудия подшосига соқълик ва бардамлик тилаб, «икки биродар мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар ривожланиши ва гуллаб-яшнаши»дан умид билдирган.

Бундан ташқари Қатарнинг бир қатор юқори маратабли мулозимлари, жумладан, тахт вориси Шайх Абдуллоҳ ибн Ҳамад ас-Соний, бош вазир ва ички ишлар вазири Шайх Абдуллоҳ ибн Носир ас-Соний ҳам Қирол Салмон ва унинг ўғли шаҳзода Муҳаммад номига муборакномалар йўллашган.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Саудия Арабистони собиқ валиаҳди Муҳаммад ибн Нойиф лавозимларидан четлатилган ва унинг ўрнига мудофаа вазири, 31 ёшли Муҳаммад ибн Салмон тахт вориси этиб тайинланган эди.

Саудия Арабистони қироллик оиалсида бундай кутилмаган ўзгариш Қатар билан муносабатлар ёмонлашган бир вақтда содир бўлгани билан аҳамиятлидир. Дипломатик алоқалар тўхтатилган ва Саудия томонидан Қатарга қарши иқтисодий қамал жорий қилинган вазиятда амирнинг Саудия валаиҳдини табриклаши эътиборни жалб қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан