Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Германия ва Швейцарияга палов экспорт қилади
22.06.2017 15:31,  
8

Цюрих шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария ишбилармон доиралари ўртасида ўтказилган бизнес-форумда Ўзбекистондан консерваланган паловни импорт қилиш масаласида музокаралар олиб борилди.

Айни пайтда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мамлакатимизнинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси билан ҳамкорликда консерваланган паловни Германия ва Швейцария бозорларига экспорт қилишни ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда

Қайд этилишича, хорижий мамлакатлар билан ушбу маҳсулот турини импорт қилиш учун Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ талаб этиладиган сертификатни олиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Бизнес-форум доирасида эришилган келишувга мувофиқ, Швейцария ва Европа Иттифоқи давлатларидаги импорт қилувчи корхоналар, йирик савдо тармоқлари ва ритейл-компаниялар, тадбиркорлар уюшмалари, бирлашмалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, уни янада фаоллаштириш, хусусан, ушбу мамлакатлар бозорида Ўзбекистон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини экспортга етказиб беришни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг йирик кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиши, қўшма тадбирлар ўтказиш, зарур лицензия ва сертификатлар олиш ишларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан