Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда даҳшатли аварияда 9 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
22.06.2017 17:03,  
11

Қозоғистоннинг Актюбин вилоятида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Яна 43 нафар инсон жароҳатланган. Шулардан 17 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

"Жароҳатланганларнинг барчаси туман Марказий шифохонасига олиб кетилди. Жароҳат олганлар орасида оғир беморлар йўқ", — деб жавоб берди "Ишонч телефони" оператори.

Айни вақтда ҳалок бўлган ва жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Қозоғистон ФВВ вакилининг айтишича, айни вақтда ҳодиса ҳақида Ўзбекистон томон хабардор этилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати ушбу авария бўйича изоҳ бермаяпти. "Барча маълумотни сайтда эълон қиламиз", — деб жавоб берди матбуот-хизмати ходими.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан