Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳрига поездда борди
22.06.2017 20:09,  
10

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Марғилондан Қўқон шаҳрига поездда келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Қўқон шаҳридаги «Шаффоф метан саноат» масъулияти чекланган жамиятида иқтисодий лойиҳалар билан танишди.

«Шаффоф метан саноат» МЧЖ томонидан Қўқон шаҳрида сиқилган ва суюлтирилган газ баллонлар ишлаб чиқариш йўналишидаги замонавий корхона ташкил этиш режалаштирилган. Бунинг учун эски «Қўқонмаш» заводининг бўш турган биноларида замонавий технология ўрнатилади. Йилига 100 минг дона газ баллони ишлаб чиқариш ва автотранспорт воситаларига ўрнатиш йўлга қўйилади. Корхонада 30 иш ўрни яратилади.

Шавкат Мирзиёев ушбу маҳсулотларга бўлган талаб билан қизиқди. Газ билан юрадиган транспорт воситалари кўпайса, бензин ва дизел ёқилғисига талаб камаяди. Натижада соҳадаги хизматлар арзонлашади, имкониятлар кенгаяди, деди Президент.

Маҳсулот таннархини арзонлаштириш, ишлаб чиқаришни икки баробар ошириш, соҳага ихтисослашган мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Қўқон шаҳрида ҳунармандликни ва туризмни ривожлантириш борасида ҳам қатор лойиҳалар белгиланган. Жумладан, ҳунармандлик ва заргарлик марказлари ташкил этиш, замонавий меҳмонхона қуриш режалаштирилган. Улар қатор солиқ имтиёзларига эга бўлади, аҳоли бандлигини таъминлаш, фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Шаҳарда амалга оширилиши режалаштирилган яна бир лойиҳа – Wi-Fi тармоғини барпо этиш лойиҳаси аҳоли ва сайёҳларга қўшимча қулайлик яратади.

Лойиҳалаштирилган тиббий хизмат ва стационар даволаш маркази инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган. Бу ерда АҚШнинг General Electric компаниясидан замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилади. Марказ йилига 25 минг 500 кишини даволаш, 500 жарроҳлик амалиёти ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги билан боғлиқ бу мажмуа қурилишини тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан