Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия думаси: Қозоғистон ва Қирғизистон Сурияга қўшин жўнатиши мумкин
23.06.2017 00:53,  
5

Қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон Сурияга ҳарбий бўлинмаларини жўнатиши бўйича музокаралар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия Давлат Думасидаги мудофаа бўйича қўмита раҳбари Владимир Шаманов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Ҳозир Россия ҳарбий полицияси вакиллари Сурияда тартибни сақлаш бўйича масалалар ечимида иштирок этиши, шунингдек, қозоғистонлик ва қирғизистонлик ҳамкасбларимизнинг таклифларига доир музокаралар кетмоқда. Масала ишлаб чиқилмоқда. Музокара жараёни бошланганига ҳам умид бор, қарор ҳали қабул қилингани йўқ”, деб айтди Шаманов.

Деэскалация зонаси тузиш ҳақидаги меморандум 4 май куни Суриядаги сулҳнинг кафолатчиси бўлган давлатлар (Россия, Туркия, Эрон) томонидан имзоланган.

Бироқ Қозоғистон ҳукумати бу хабарга изоҳ бермади. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва Бош штаби Сурияга қирғиз ҳарбий контингентини юбориш бўйича Россия билан музокара ўтказилаётганлиги ҳақида бирор хабарга эга эмаслигини “Интерфакс”га билдирди.

Эслатиб ўтамиз: Қирғизистоннинг қуролли кучлари 20 минг нафарга яқин ҳарбий хизматчидан иборат. Қозоғистон армиясида банд бўлганлар 200 мингга яқин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан