Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея ракета двигателини синовдан ўтказди
23.06.2017 11:43,  
5

КХДРда қитъалараро баллистик ракеталарни такомиллаштириш дастури доирасида янги синов ўтказилди, дея хабар бермоқда Reuters​  агентлиги.

Бу Шимолий Кореянинг ядровий қурол ва уни ташувчиларга эга бўлиш йўлида ўтказилаётган тажрибалардан навбатдагиси бўлган. Ҳозирча айнан қандай ракета двигатели синовдан ўтказилгани ва синов натижалари борасидаги тафсилотлар маълум қилинмаган.

Исми ошкор қилинмаган америкалик мулозимнинг маълум қилишича, синовдан ўтказилган двигатель қитаъаларо баллистик ракеталар учун ишлатилади. Шимолий Кореянинг энг қисқа масофага учувчи қитъалараро баллистик ракеталари учиш радиуси 5 500 кмни ташкил қилади. Аммо КХДР армияси ихтиёрида 10 минг км масофага учишга қодир ракеталар борлиги тахмин қилинади.

Оқ уй раҳбарияти Шимолий Кореядан 9 минг км масофада жойлашган АҚШга хавф туғдиришидан хавотир олмоқда. Янги синов АҚШ Хитойни КХДРга қарши иқтисодий ва дипломатик босим ўтказишга чақирганидан бир кун ўтиб содир бўлган. Президент Доналд Трамп эса Шимолий Корея билан катта можаро бўлишидан огоҳлантирган.

Таҳлилчилар фикрича, Шимолий Корея ишончли қитъалараро баллистик ракеталарга эга бўлиши учун анча йиллар кераклигини айтишади. Ўтган ойда АҚШ мудофаа котиби Жим Маттис Шимолий Корея муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилишга уриниш «тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада фожиали» бўлиши мумкинлигини айтган.

Айни пайтда АҚШ ҳам КХДР таҳдидига қарши туриш учун ракетага қарши мудофаа тизимини такомиллашириш устида ишламоқда. Ўтган ойда Америкада исталган турдаги қитъалараро баллситик ракетага қарши тизим муваффақиятли синовдан ўтказилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан