Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев чет эллардаги қозоқларни ватанга қайтармоқчи
23.06.2017 13:58,  
4

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат дипломатик ваколатхоналарига чет элдаги қозоқларга ўз тарихий ватанларига қайтиш борасида ёрдам бериш топшириғини берди.

"Ҳар бир давлатда элчихоналаримиз бор. Ватанга қайтмоқчи бўлганларга ваколатхоналаримиз ёрдам бермоғи лозим. Мен Ташқи ишлар вазирлигига шу топшириқни бераман. Бундай қозоқлар учун чегарада муаммо бўлмайди", — деб айтган Назарбоев бешинчи Бутунжаҳон қозоқлар қурултойи давомида.

Назарбоев хориждан ўз тарихий ватанига қайтган қозоқлар учун мамлакатда ҳужжатлар борасида ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги лозимлигини қўшимча қилган.

"Одамлар туғилган вақти вақтида рўйхатдан ўтмаган ёхуд уларнинг иш жойлари ҳақида маълумотлар йўқлиги сингари муаммолар вужудга келиши мумкин. Уларга бу борада ёрдам бериш лозим. Мен ҳукуматга ушбу масалани кўриб чиқиш топшириғини бераман", — деб таъкидлаган Қозоғистон раҳбари.

Қозоғистон президенти, шунингдек, хориждаги ёхуд ватанга қайтган қозоқлар учун "Отандастар" фондини ташкил қилиш лозимлиги ҳақида гапирган.

"Чет элда бўлган ёхуд ватанга қайтган қозоқларни қўллаб-қувватлаш учун "Отандастар" фондини ташкил қилиш зарур. Мен буни ҳукуматга топшираман. Хабарингиз бор, ўтган 25 йил мобайнида иқтисодиётимиз, сиёсатимиз ривожланиши туфайли кўпгина  фуқароларимиз бадавлат инсонларга айланишди. Агар бойлар кўп бўлса, улар кўплаб иш жойлари яратадилар. Биз Шимолий Кавказдан одамларни қабул қилдик, чеченлар учун эшикларимизни очдик, нима учун ўзимизнинг қозоқларимизни эътибордан четда қолдиришимиз керак? Мен барча бизнесменларни бу борада ҳисса қўшишга чорлайман", — деб мурожаат қилган Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 22 июндан 25 июнга қадар бешинчи бутунжаҳон қозоқлар қурултойи ўтказилиб, унда 800дан ортиқ делегатлар ва дунёнинг 39 давлатидан меҳмонлар иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан