Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони Қатар билан алоқани тиклаш учун 13 та шарт шарт қўйди
23.06.2017 15:11,  
6

5 июнь куни Қатар билан дипломатик алоқаларни тўхтатган ва иқтисодий қамал эълон қилган Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари Қатарга қарши қамални тўхтатиш учун нима истаётганларини эълон қилишди. 13 та пунктдан иборат шартлар тўплами Қувайт воситачилигида Қатар ҳукуматига етказилган.

Кўрфаз давлатлари Қатардан қуйидагиларни талаб қилмоқда:

  1. Эрон билан дипломатик алоқлаари тугатилганини расман эълон қилиш, Қатардаги Эрон дипломати миссиясини ёпиш, Эрон инқилобий қўшинлари аъзоларини мамлакатдан чиқариб юбориш, Эрон билан ҳарбий ва разведкавий ҳамкорликни тўхтатиш. Эрон билан савдо қилишга АҚШ ва халқаро санкцияларга итоат этган ҳолда, шуниндек, Кўрфаз Ҳамкорлик Кенгаши хавфсизлигига хавф туғдимайдиган тарзда амал қилишга рухсат берилади.
  2. Айни пайтда барпо қилинаётган Туркия ҳарбий базасини зудлик билан ёпиш ва Қатар ҳудудида Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш.
  3. Барча «террорчи, диний ва мафкуравий ташкилотлар», айниқса, “Мусулмон биродарлар, ИШИД, Ал-Қоида, Фатҳ аш-Шом (собиқ Нусра фронти) ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ташкилотлари билан барча алоқаларни бекор қилиш. Қатар бу ташкилотларни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Мисрда қабул қилинган рўйхатдан фойдаланиб террорчи ташкилотлар сифатида тан олиши ва кейинчалик рўйхатда бўладиган ўзгаришларда ҳам улар билан мувофиқ иш туриши лозим.
  4. Саудия Арабистони, БАА, Миср, Баҳрайн, АҚШ ва бошқа мамлакатлар томонидан террорчи сифатида тан олинган шахслар, гуруҳ ёки ташкилотларнинг барчасини молиялаштиришни тўхтатиш.
  5. Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайнлик бўлган террорчилар, қочоқлар ва қидирувдагиларни ўз ватанига топшириш. Уларнинг мулкларини музлатиш ҳамда уларнинг яшаш жойлари, ҳаракатлари ва молиявий маблағларига оид исталган маълумотлар билан таъминлаш.
  6. «Ал-Жазира» телеканали ва унинг филиалларини ёпиш.
  7. Суверен мамлакатларнинг ички ишларига аралашишни бас қилиш. Саудия Арбистони, БАА, Миср ва Баҳрайнда қидирувга берилган шахсларга фуқаролик беришни тўхтатиш. Уларнинг қонунларини бузган фуқароларни Қатар фуқаролигидан маҳрум қилиш.
  8. Сўнгги йилларда амалга оширилган сиёсати туфайли ҳалок бўлганлар ёки молиявий зарар кўрганларга репарация ва компенсация товонларини тўълаш. Унинг миқдори Қатар билан ҳамкорликд аҳисоблаб чиқилади.
  9. Кўрфаз ва Араб давлатларини ҳарбий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатданқўллаб-қувватлаш, хусусан, 2014 йилда Саудия Арабистони билан эришилган иқтисодий келишув шартларига рози бўлиш.
  10. Ўтмишда Қатар томонидан қўллаб-қувватланган барча мухолифат аъзоларининг шахсий маълумотларини тақдим қилиш ва Қатар кўрсатган дастакни батафсил маълум қилиш. Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайндаги сиёсий мухолифат билан барча алоқаларни тўхтатиш. Мухолиф гуруҳларга Қатарнинг қўллови ва алоқаларига доир барча маълумотларни тўлиқ тақдим қилиш.
  11. Arabi21, Rassd, Al Araby Al Jadeed, Mekameleen, Middle East Eye ва бошқа ахборот воситаларини бевосита ва билвосита молиялашни тўхтатиш.
  12. Барча шартларга улар Қатар ҳукуматига тақдим қилинганидан бошлаб 10 кун ичида рози бўлиш
  13. Мазкур шартлар қабул қилинганидан кейинги бир йил давомидаҳар ойда, иккинчи йили эса ҳар чоракда текширувларга рози бўлиш. Келаётган 10 йил давомида Қатарнинг шартларни бажариши назорат қилинади.

Манба: Aljazeera.com

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан