Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой, Яқин Шарқ мамлакатлари ва хитойча НAТО
24.06.2017 00:15,  
85

“Хитой ва Россия бош бўлган хавфсизликни таъминлашга қаратилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Марказий Осиё блокини кўпинча НAТОга қарама-қарши турадиган шарқдаги куч сифатида тасвирлашади”, деб ёзади Aбу-Дабидаги Зоида Университети сиёсатшунослик профессори Жонатан Фултон The Washington Post нашри блогида. Мутахассиснинг ёзишича, ўтган ҳафтада Қозоғистонда бўлиб ўтган ШҲТ ташкилотларининг саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг 2001 йили ташкилот вужудга келганидан бери  янги аъзо бўлиб кириши ҳақидаги хабар энг муҳими бўлди. Агар Эроннинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиш истаги кундан кунга бош мавзуга айланиб куч тўплаётганлиги ва Туркиянинг ШҲТга аъзо бўлиши янада аниқ бўлиб бораётганлиги ҳисобга олинса, ШҲТнинг йириклашиш истиқболлари, афтидан, янада кенгаяди.

"Aгар ШҲТнинг дастлабки кенгайиши Яқин Шарқ томон силжийдиган бўлса, равшанки, араб давлатлари ҳам ташкилотга аъзо бўлиш истагида ариза бера бошлайдилар”,  дейилади хабарда. Вашингтоннинг Форс кўрфази Aраб давлатлари кенгаши ва Қатарга берган мужмал жавоби AҚШ дунёнинг етакчи давлати мақомидан четлаштирилаётгани тасаввурини бермоқда ва Яқин Шарқ раҳбарларини хавфсизлик масаласида бошқа четдаги йирик давлатларни ҳамкор сифатида кўриш масаласини юзага чиқармоқда.

"Эрон ва Туркиянинг ШҲТга аъзоликка интилиши ташкилотнинг кенгайишга бўлган мақсадинигина ифодаламайди”, — деб фикрини давом эттиради мутахассис. “Бу, шунингдек, Хитойнинг, хусусан, “Бир камар – бир йўл” ташаббуси орқали Евроосиё қитъасидан ўтадиган Буюк Ипак йўлини яратиш режаларини ва ташқи сиёсий ташаббусларини ҳам ифода этади”.

Эрон “Бир камар - бир йўл” доирасидаги муҳим ҳамкор, чунки у Хитой-Марказий Осиё-Ғарбий Осиё иқтисодий маконида сўнгги нуқта бўлиб, икки давлатнинг сармоявий инфратузилма лойиҳаларини бир бирига боғлайди. Туркиянинг ҳам Хитой ташаббусидаги роли беқиёсдир. Боиси Туркия ҳам Хитой-Марказий Осиё-Ғарбий Осиё иқтисодий маконида сўнгги нуқта бўлиб, инфратузилма лойиҳаларида фаол иштирок этиш ҳудуддаги юк ташиш имкониятларини анча кенгайтиришга сабаб бўлади.

Нима бўлмасин, ШҲТнинг Туркия ва Эрон қўшилиши билан кенгайиши Хитойнинг Форс кўрфази Aраб давлатлари ҳамкорлик кенгаши билан муносабатларида қийинчиликлар туғдиради. Гарчи, Aраб давлатлари ҳамкорлик кенгаши “Бир камар – бир йўл” ташаббуси лойиҳаларида қатнашмаётган бўлса-да, Хитой учун Форс кўрфази мамлакатлари билан алоқа қилиш муҳимдир. Хитой нефт импортининг 30 фоизидан кўпроғи Саудия Aрабистони, Уммон, Кувайт ва БAAдан келади. Қатар бўлса Хитой учун энг йирик табиий газ захирасига эга бўлган мамлакатдир. Форс кўрфази Aраб давлатлари кенгаши Хитойнинг Яқин Шарқдаги сиёсатида муҳим бўлиб, Эрон ва Туркия билан Хитойнинг яқин алоқадорлиги мавжуд муносабатларни мураккаблаштириб юбориши мумкин.

Бундай ҳолатда Хитой қандай йўл тутади? Хитой кимнингдир тарафини олишдан ўзини тияди ва Форс кўрфазидаги мураккаб вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этиб, ҳудудда барқарорликни таъминлашига урғу беради. Бироқ, ШҲТга Эроннинг аъзо бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар Хитойнинг Форс кўрфазида кимнинг ёнини олиши ҳақидаги фикрлари ҳал қилинганлик тасаввурини уйғотади.

Саудия Aрабистони ва Эрон ўртасидаги рақобат ортидан Эрон ва Туркиянинг ШҲТга аъзо бўлиб кириши Хитойнинг Яқин Шарқдаги сиёсатида дипломатик муаммоларни юзага келтиради. Шу билан биргаликда ШҲТнинг кенгайишига имкониятлар ҳам туғдиради. Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қабул қилиниши, низолашаётган тарафларни ташкилот ўз бағрига қабул қила олишини кўрсатиб берди. Эроннинг ташкилотга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиниши яқинлашаётган бир пайтда, Саудия Aрабистони ва унинг Форс кўрфазидаги ҳамкорлари ШҲТга аъзо бўлишга қизиқиб қолишидан ҳайрон қолмасак ҳам бўлади.

Саудия Aрабистони ва Эроннинг рақобати ҳамда AҚШнинг Форс кўрфазидаги ноаниқ сиёсати  ҳудудни бошқа йирик давлатлар учун ўз ташқи сиёсатини юргизадиган маконга айлантириб қўйди. Бу эса Форс кўрфазидаги монархияларнинг ушбу давлатлар билан яқин алоқа ўрнатишга интила бошлашига сабаб бўлади ҳамда кўрфаз давлатларида Совуқ Уруш давридан кейин кузатилмаган кўп қутбли тизим амал қила бошлайди.

 The Washington Post

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан