Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бортида 9 нафар ўзбекистонлик жасади ортилган самолёт Ўзбекистонга учди
24.06.2017 12:11,  
5

2017-йилнинг 24-июн куни Қозоғистоннинг Актобе вилояти ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган 9 кишининг жасади ва 38 нафар жароҳатланганлар юкланган махсус самолёт Ўзбекистонга қайтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

"Ўтган тунда Актобе шаҳрига борган Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси консуллик бўлими ходимлари томонидан республика ва маҳаллий ҳокимият органлари ёрдамида жабрланганларни ватанга қайтариш учун барча ташкилий масалалар ҳал қилинди", дейилади хабарда.

Мамлакат раҳбарияти топшириғига биноан етиб борган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тиббиёт ходимлари маҳаллий шифокорлар билан биргаликда даволанаётган Ўзбекистон фуқароларини кўздан кечирганлари ва барчага ватанга қайтаришга рухсат берганлари айтилмоқда.

Ўзбекистон Элчихонаси маълумотига кўра, Актўбе шаҳри аэропортидан эрта тонгда махсус самолёт Ўзбекистонга йўл олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан