Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan: завод ёпилмаган ва ходимлар ҳибсга олингани ҳақидаги миш-мишлар сафсата
24.06.2016 22:29,  
4

General Motors Uzbekistan АЖ матбуот хизмати Андижон вилоятидаги автозавод иши тўхтатилгани ва қўшма корхона ходимлари қўлга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб ёзади Daryo.

Асакадаги автозавод айни пайтда одатий режимда ишламоқда, дея таъкидлашди матбуот хизматидагилар. Асосий эскпорт бозорларидаги инқироз маҳаллий автомобиль маҳсулотлари савдосига таъсир қилди, аммо бу ҳеч ҳам Асака заводи фаолияти тўхтатилди, дегани эмас, дейилади  хабарда.

Автомобиль ишлаб чиқарувчининг матбуот хизмати, шунингдек, аввал экспорт учун юкланган ва Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан қайтариб олиб келинган автомобилларни ички бозорда сотиш «схемаси» ҳамда қўшни мамлакатлардаги чегарадош ҳудудларда бундай мақсадларда фойдаланиладиган вакиллари борлиги ҳақидаги хабарларни ҳам бутунлай рад этди.

«Бундай хабарлар нафақат GM Uzbekistan АЖни, балки у ҳолда бундай ноқонуний фирибгарлик схемаларининг бевосита иштирокчиларига айланиши керак бўлган Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари ва муассасаларини, жумладан, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси, банкларни ҳам  бутунлай асоссиз ва исботсиз фирибгарликда айблайди», — дейишди қўшма корхона матбуот хизматида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан