Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қатар араб давлатларининг талабларини "ақлга сиғмас" деб атади
24.06.2017 12:41,  
8

Қатар ўз атрофида юзага келган инқирозни ҳал қилиш бўйича унга араб давлатлари қўяётган талабларни "ақлга сиғмас" деб атади ва уларни қайта қўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Сонийнинг баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Aljazeera телеканали хабар бермоқда.  

Вазир, шунингдек, Қатарга қарши киритилган санкцияларни "ноқонуний" ва давлат суверенитетига путур етказувчи деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, Қатар билан дипломатик алоқаларни тўхтатган ва иқтисодий қамал эълон қилган Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари Қатарга қарши қамални тўхтатиш учун нима истаётганларини эълон қилишган эди. 13 та пунктдан иборат шартлар тўплами Қувайт воситачилигида Қатар ҳукуматига етказилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан