Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев қатор вазирлик ва қўмиталарда кадрларни алмаштирди
25.06.2017 01:14,  
12

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ қатор вазирлик ва давлат қўмиталарида кадрлар алмашинуви рўй берди.

Жумладан: Ҳайдаров Аҳадбек Яхёбекович Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинган ва молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Набиев Дилмурод Хамидуллаевич Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Джамалов Ғофир Орибжонович Ўзбекистон Республикаси уй-комуннал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Назиров Назиржон Тоҳиржонович Ўзбекистон Республикаси уй-комуннал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Қудратов Лазиз Шавкатович Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси биринчи лавозимига тайинланган.

Хабибуллаев Шерзод Хабибуллахўжаевич Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Қурбонов Ғолибжон Каримович Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Хамзаев Абдушукур Худойқулович Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари — ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти раҳбари лавозимига тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан