Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Samsung тарихидаги энг қиммат флагман тақдимотига оз қолди
25.06.2017 13:44,  
7

2016 йилнинг омадсиз флагмани бўлган Galaxy Note 7’дан сўнг Samsung катта иштиёқ билан унинг кейинги авлодини тақдимотга тайёрламоқда. Шу йилнинг августида тақдим қилиниши кутилаётган Galaxy Note 8 ромсиз дизайнга эга бўлади. Инсайдерлар кореялик IT-гигант бу илғор фаблет учун қанча сўраши хусусида хабар тарқатишди. Маълум бўлишича, Samsung Galaxy Note 8 компаниянинг энг қиммат флагмани бўлади, деб ёзмоқда Terabayt.

Galaxy Note 8 девайсининг нархи ҳаммани ҳам хурсанд қилмаслиги аниқ, у пулдан муаммоси йўқларга мўлжалланган. Samsung гаджет учун камида $900 доллар сўрайди. Фаблет қора, кўк ва тилла рангли корпусларда ишлаб чиқарилади.

Samsung корпорациясининг 2 ой олдин бозорга чиқарилган Samsung Galaxy S8 флагмани компаниянинг ўзида $720, Galaxy S8+ флагмани $840 доллардан сотилаётган эди. Халқаро бозорда 950 АҚШ долларидан сотилаётган гаджетнинг нархи 2 ой ўтиб, 738 долларга тушиб кетган.

Тармоқда тарқалган маълумотларга кўра, Samsung Galaxy Note 8 флагмани 6,3 дюймли, томонлар нисбати 18,5:9 га тенг дисплей, талқинига кўра Snapdragon 836 ёки Exynos 8895 чиплари, 6 Гб оператив хотира, сиғими 3300 мА соат аккумулятор ҳамда устма-уст жойлашган қўш объективли ва 12 мегапикселли бош камерага эга бўлади.

Фаблетда биометрик датчик, юрак уришини текширадиган датчик, кўзнинг рангдор пардаси сканери, S Pen стилуси ҳамда Bixby овозли ёрдамчиси жорий қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан