Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инглиз бўлишнинг маъноси нима?
25.06.2017 16:28,  
52

2017 йил 8 июнда Буюк Британияда ЕИдан чиқишга розилик билдирилган референдумдан роппа-роса бир йил ўтгач, сайловлар бўлиб ўтди. На шотландлар, на валлонлар, на шимолий ирландлар бу йўлни танламаган эдилар, танловни айнан инглизлар амалга оширди.  Икки ҳафта олдин ўтказилган сайловлар, нафақат, Европа учун балки, Буюк Британия ва қолаверса, инглизларнинг инглизларга монанд бўлишга ўтишида муҳим қадам бўлди.

Инглизлар деганда кўз ўнгимизда қандай тасаввур пайдо бўлади? 50 йил мобайнида Лондонда истиқомат қилиб, уст-бошларидан тортиб соч турмакларигача ўзгариб, мусиқа, санъат ва мода келгусида қандай бўлишини белгилаб бераётган йигит ва қизларми? Ёки Сассекс графлигининг Истборн қирғоқларида баҳор кунларининг сўнгги тонгларида скамейкасини хорижлик талабалардан ҳимоя қилишга чоғланиб ўтирган кекса хонимми? Ёки Ситида пул топишга муккасидан кетган ёш сурбет йигитчами? Ёки Буюк Британияда покистонликлар оиласида туғилиб, Мидлендсдаги автомобиль заводида ишлаб, ҳар шанба кунлари ҳижобдаги турмуш ўртоғини чегирмалар дўконига харид учун олиб бориб келаётган ишчими? Ёки батартиб ҳовузлари ва ўткир ақлидан фахрланадиган, сочига оқ оралаган ёинки сочлари тўкилиб кетган Оксфорд ва Кембриж университети профессорими? Юқоридаги саволларга оддийгина қилиб, уларнинг бари инглиз деб қўя қолиш мумкин. Лекин уларнинг барини бирлаштириб турадиган бир жиҳат бўлиши керак.

Aйнан шуни аниқлаштириш учун шу ердан бошлаган мақул.  Иқлим, география, тарих, дин, туғилган жой, маданият, тартиб қоидалару, анъана ва одатлар - мана шулар хира тортган ўхшашликни, якдилликни юзага чиқаради. Бир халқдан бошқа халқда бу белгиларнинг мутаносиблиги ниҳоят даражада кескин тафовут қилади. “Инглиз пироги” тўрт асосий унсур: география, тарих, одат ва тилдан таркиб топади. Дин ва қаерда туғилганлик иккинчи даражали хусусиятлар. Қитъадан узилиб қолган Оролдаги ҳаёт миллий жиҳатларнинг ўзига хос бўлишига туртки берган. Aнглия ва Сардинияни яхши кўрадиганларни унча ҳам фарқ қилмайдиган ва қизиқарли жиҳатлари мавжудлиги тасодиф эмаслигини тушуниш унчалик ҳам қийин эмас. Бу инглиз тафаккурининг ўзгачалигидан ва асло жисмоний фарқлардан эмас.

Ла-Манш кичик бўғозлигидан кўзга ташланмай қўйди (самолётда бўғоз узра учиб ўтсангиз ҳам ёки ер остидан поездда борсангиз ҳам буни яққол сезасиз). Aммо Ла-Манш ўз жойида ва у бугун бизни ўз қайсарлигиданми ёки такаббурлигиданми ажратаётган нуқта рамзига айланиб улгурди. Aнглия Европа кемасининг бурни, аммо асло кеманинг ўзи эмас. Бугуннинг нотинч сувларида сузиш учун, кема керак. Оддийгина кема эмас, крейсер керак. Тарих ҳам шундай муҳим ролни ижро этади. Минг йил мобайнида ғанимлар ҳужумларидан омон қолган, дунё тарихида энг йирик империя бўлган монархия ўзини ўзи таъминлашга мойиллиги аниқ равшан. Aнглия тарихи узилишларсиз давом этган, меъморий ёдгорликларни ўрнатиш ёки бузиб ташлаш тақдиридан бегона бўлиб ривожланган. Ва бу кўп нарсаларни ифода этади.

Ниҳоят, одатлар ва тил. Миллат фақат тил билан ёки маданият билан вужудга келмайди. Миллатни миллат бўлиб юзага чиқарадиган жиҳатлар ҳаводаги ҳидлар, нонушталар, автомобиллар, телевидение, ўйинлар, хотиралар, ичимлик ва сўзлар ҳамдир. Чим ва ранглар, тухумли бекон, майин қаҳва, сўллар ҳаракати, ББC , уикенддаги футбол томошалари, одатий якшанбадаги тушлик, ҳароратли эл ва шеваларга бой тил, жамият поғоналаридаги барча масалаларга дарҳол нуқта қўядиган тартиб оғзингизни очган заҳотингиз қаерда туғилганингиз, ўқиганлигингиз, қаерда яшашингиз, нима иш қилишингиз, мамлакатда қанча вақт мобайнида бўлганингиз каби саволлар жавобига аниқлик киритиб қўяди. Гарчи шундай бўлса-да, яшанглар инглизлар. Инглизлар ЕИ муҳтож бўлган дўстлардир ва улар ҳам ЕИга муҳтож (буни уларга тушунтиришга қанча вақт талаб этиларкан?!)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан